Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қиладими?

Сана: 26.11.2014 6075

Куни кеча Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан сайтимиз учун махсус хабар етиб келди. Маълум бўлишича, эстрадамизнинг энг ёрқин ва бугунги кунда шоу-бизнесда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган хонанда Муниса Ризаева "Spirit of tengri" номли фестивалга мехмон сифатида таклиф этилган.

Муниса мазкур фестиваль иштрокчиси бўлмаса-да, унинг ташрифи мезбонлар учун алоҳида аҳамиятли экани маълум бўлди. Бунинг исботи сифатида кеча Қозоғистоннинг энг машҳур радиостанцияси "Yuldiz FM" да Муниса Ризаева билан уюштирилган интервьюни айтиб ўтишимиз лозим.

Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қиладими?

Нафакат ўзбекистонлик, балки қозоғистонлик мухлислари қалбини забт этган Мунисанинг ижодига қизиқиш катта экани сир эмас. 

Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қиладими?

Яна бир маълумотга алоҳида урғу бермоқчимиз, сабаби,  Қозоғистоннинг энг номдор ва кўзга кўринган продюсерлик марказлари томонидан Мунисага ҳамкорликда ишлаш таклифи билдирилаётган экан. Айни дамда бу таклифлар юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қиладими?

Келгусида Муниса ижодини қаерда давом эттиради, у келишувга биноан Қозоғистон санъати олами вакилига айланадими ёки бошқа режаларни маъқул кўрадими?..  Ана шундай саволлар нафақат бизни, балки Мунисанинг барча мухлисларини ҳам қизиқтириб қўйгани аниқ. 

Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қиладими?

Биз бу ҳақда хабар топишимиз биланоқ, албатта сайтимиз орқали сизларга маълум қиламиз. Кузатиб боринг ва Муниса Ризаева ҳақидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol