Шоҳруҳхон кўк кўзли қизга ошиқми?
Сана: 24.11.2014
5132
қайноқ
Бугунги кунда ўзбек эстрадасида мустаҳкам ўринга эга бўлган ва бир неча йиллардан бери ижод оламида бўлган Шохруҳхон шу кунларда романтика уммонига шўнғиган.
Instagram ижтимоий тармоғида бир неча кун аввал хонанданинг ўзига хос кўринишдаги фотосуратлари чоп этилди. "Мен сени севаман" жумласи ҳам келтирилган суратларда романтик кайфият акс этган.
Хонанда ижодида яратилган ва бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга илк марта тақдим этилган янги тарона ҳам Шохруҳхон руҳиятини ифодаласа ажабмас.
"Синие глаза" номли рус тилида куйланган қўшиқ Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда тайёрланди. Таронанинг матн ва мусиқа муаллифи эса шахсан Шохруҳхоннинг ўзи.
Ҳозироқ сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.