"Манго" гуруҳи ижодида ва таркибида янгиликлар бор!
Ижодда бироз танаффус қилган "Манго" гуруҳи бугун яна ижод уммонига шўнғиган. Гуруҳ ижодидаги навбатдаги янгилик "Манго" гуруҳининг асл мухлисларига маъқул келиши аниқ.
Гуруҳ таркибидан Ойбек чиқиб кетганлиги ҳақида кўплаб гап-сўзлар тарқалганди. Айни вақтда гуруҳга собиқ аъзо ҳисобланган Фарруҳ қайтиб келган. Эндиликда "Манго" гуруҳи таркиби яна илк ижод бошлаган даврдаги ҳолатга қайтди. Демак, айни вақтда гуруҳда Азизхон, Ҳамдам ва Фарруҳ фаолият олиб боришмоқда.
Бугун Тошкент шаҳридаги ёмғирли об-ҳаво шароитида янги клип суратга олинди. Гуруҳнинг "Ким айбдор?" номли таронасига трек йўналишида суратга олинган клипда гуруҳ йигитлари 3 хил образда намоён бўлишади.
Суратга олиш майдонидан эксклюзив равишда фотосуратлар жўнатган гуруҳ маъмурининг маълумотига кўра, клип Дилмурод Агзамов режиссёрлиги остида Жаҳонгир Ибрагимов операторлигида тасвирга олинган.
Клип тайёр бўлгач, албатта биринчилардан сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилади.