Ситора Алимжонова янги сериалда суратга тушмоқда

Сана: 12.07.2021 1190

Ситора Алимжонова янги сериалда суратга тушмоқда

Актриса Ситора Алимжонова инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлислари томонидан юборилган бир нечта саволларга жавоб берди. Йўлланган саволларнинг аксари унинг шахсий ҳаёти, фарзанди ва албатта ижодий янгиликлари ҳақида бўлди. “Айни дамда қанақа съёмкадасиз?”-деб сўраган мухлисларига актриса, “Тикан” деб номланган янги сериал съёмкасида эканини ва бу сериал, тез кунларда оммага намойиш этилишини айтиб ўтди. Маълумки, Ситора Алимжонова ҳозирги кунда бир нечта сериалларда суратга тушмоқда. Демак, “Тикан” сериали билан унинг иштирокидаги кино асарлар сони яна битта ортди. Яқин кунларда эса ойнайи жаҳон орқали актриса яратган қаҳрамонларга баҳо бериш имконига эга бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol