Феруза Норматова бир вақтнинг ўзида 3 та сериалда

Сана: 06.05.2021 1062

Феруза Норматова бир вақтнинг ўзида 3 та сериалда

Актриса Феруза Норматова мухлисларини тез кунда ўзи иштирок этган бир нечта сериаллар билан хурсанд қилади. Хабарингиз бор, у “Парихона”, “Аёл қасоси” номли кинолойиҳаларда бош ролларни ижро қилмоқда. Ушбу кўп қисмли фильмлар қаторига яна бир картина қўшилди. У куни кеча, янги “Оила” номли сериалнинг тасвирга тушириш ишлари бошланганини ва унда бош қаҳрамон - Сетора ролини ижро этаётганини маълум қилди. “Бир вақтнинг ўзида учта сериал билан банд бўлганим сабабли кўриниш ва характерда қаҳрамонларим бир-биридан фарқ қилиши керак” – деди Феруза Норматова янгича имидждаги видеосини улашиб. Демак, яқин кунларда севимли актрисангиз гавдалантирган нафақат турли имидждаги, балки, турли характердаги қаҳрамонларни ҳам кўриб, баҳо берасиз. Актрисага омад тилаймиз ва хабарларимизни давом эттирамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol