Отабек Муталхўжаев “Онам билмасин”

Сана: 08.04.2021 955 қайноқ

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ҳам мухлисларини қувонтириш мақсадида янги қўшиқларини тақдим қилишни бошлади. “Онам билмасин” номли композиция ҳам хонанданинг янги ижод маҳсулларидандир. Оналар эътироф этилган, оналарга бағишланган тароналар ҳамиша халқимиз қалбини ларзага солиб келган. Отабек Муталхўжаевнинг мазкур қўшиғи ҳам ана шундай таъсирли тароналар сирасига киради. Минг бор гапиргандан кўра, бир бор тинглаб кўринг. Қўшиқ нолалари, юрагингиз тубига қадар етиб борса ажаб эмас. Ҳа айтганча, бу қўшиққа видеоклип ҳам тасвирга туширилган. Видео асар тез кунларда намойиш этилиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol