Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этади

Сана: 09.03.2021 1094

Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этади

7 март куни Қарши шаҳар «Насаф» ўйингоҳида «БEНОМ» гуруҳи ва «БРАВО» жамоаларининг концерт дастури бўлиб ўтди. Ҳар доимгидек, концерт кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди ва «БEНОМ» гуруҳи ўз Қашқадарёлик мухлислари билан узоқ танаффусдан сўнг дийдорлашишди. Дастур давомида «БEНОМ» гуруҳи жонли ижрода янги, севимли бўлишга улгурган ва мухлислар сўраган қўшиқларни куйлашди. Концерт якунида улар ташкилотчилар ва барча мухлисларга миннатдорлик билдириб, яқинда яна улар билан дийдорлашишларини алоҳида айтиб ўтишди ҳамда анъанага кўра мухлислар билан суратга тушишди. Кейинги манзил эса Навоий! “Беном” гуруҳининг Навоийлик мухлислари севимли хонандаларингизни қарши олишга шай туринг. 20 март куни дийдорлашасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol