Зоирбекдан ватанимизни тараннум этувчи тарона

Сана: 26.08.2014 3181

"Ўзбегим таронаси" радиосининг "Премьера" дастурида ёш истеъдодли хонанда Зоирбекнинг янги қўшиғи тақдим этилди.

Мустақиллик байрамига мухлислари учун муносиб туҳфа сифатида тақдим этилган мазкур тарона "Она юртим", деб номланади. Қўшиқнинг матни Камрон қаламига мансуб бўлиб, мусиқа ва аранжировкани Султон Нур амалга оширган. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, қўшиқ давомида кичик бир монолог ўқилган. 

Қўшиқ тайёр бўлгач, уни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовга тинглаб ўз фикрларини билдиришни сўрашганида, ўз истаклари билан шу қўшиқ учун махсус монолог ўқиб бериш истагини билдирган эканлар. Шундай қилиб, ноанъанавий тарзда янги тарона тайёр бўлган экан. Она юртга бағишланган бу қўшиқ ўйлаймизки, мухлислар юрагидан жой олади.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol