“Фоний” гуруҳи ўзининг илк ижод намунасини оммага тақдим этди “Фарида”

Сана: 19.09.2014 2983 қайноқ

Ҳар бир хонанда ёки гуруҳ ижод қиларкан, маълум бир йўналишда қўшиқлар яратиб, ўзига хос клипларни мухлисларига тақдим этишни ният қилади. Айниқса, эндигина санъат оламига қадам қўйган ижодкор бўлса, ундаги мақсадлар каби ҳаяжон ҳам кучли бўлади. 

 

FM 101.0 тўлқини орқали премьера дастурида “Фоний” гуруҳи ўзининг илк ижод намунасини оммага тақдим этди. Яқиндагина ташкил этилган гуруҳ аъзолари Суръат Исломов, Бахтиёр Отахонов ҳамда Евгения томонидан тақдим этилган ижод намунаси тингловчиларга ҳуш ёқди. Биз эса “Фоний” гурухининг илк премьера таронасига мана энди ҳолисона аъло бахоимизни бериб улрдан яна яхши қўшиқларни кутиб қоламиз.

Премьера этилган тарона “Фарида” деб номланган бўлиб, унинг мусиқаси ва сўзлари айнан гуруҳ ижодкорларининг ўзлари экан. Бир қатор санъаткорларга қўшиқлар яратиб келган бу истеъдодли ёшлар эндиликда катта санъат оламида ўз ўрнига эга бўлишни мақсад қилганлар. 

Қўшиқ ҳақида тингловчилар тарафидан яхши фикрлар билдирилди ҳамда гуруҳнинг ижодига муваффақиятлар тилашди. Биз ҳам бу тилакларга қўшилган ҳолда келгусида “Фоний” гуруҳидан янада янги тароналар кутиб қоламиз. Оператор Носиржон, Даврон Пўлатов режиссёрлигида  трек йўналишида олинган видеоклипни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol