II Европа киноси фестивали якунланди

Сана: 15.11.2019 1192

II Европа киноси фестивали якунланди

11 октябрь куни бошланган VII Европа киноси фестивали якунига етди. Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилди. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентда фильмлар намойиши 18 октябрга қадар, Нукусда 24-26 октябр кунлари, Урганчда 1 дан 3 ноябргача, Жиззахда 8 дан 10 ноябргача бўлиб ўтди. Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилди. Киносеансларга кириш бепул бўлди. Ўзбек кинотомошабинлари барча фильмларни илиқ кутиб олишди. Фестивал келгусида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol