Шоу бизнес оламида янги лойиҳа "Сен ва мен"

Сана: 02.10.2019 68 қайноқ

Шоу бизнес оламида янги лойиҳа "Сен ва мен"

FJ production продюсерлик марказининг биринчи лойиҳаси санъат оламида ўз иш фаолиятини бошлади. Продюсерлар Фарруҳ Ниязали ва Жасур Абдураҳмонов. Гурух номи «Сен ва Мен» «SvM»! Улар биринчи қўшиғини ҳам айнан гуруҳ номи билан аташди. Жамоада иккита солист, киз ва бола, бироқ уларнинг исмлари хозирча сир тутилмоқда. Радиотўлқинлар орқали илк ижод маҳсули жаранг сочганида тингловчилар ижобий фикрлар билан қарши олишди. Бундан айтиш мумкинки, бошланиши ёмон эмас. "Сен ва Мен" номли мазкур тарона матни гуруҳ солисти томонидан ёзилган. Композициянинг ғояси устида эса продюсерлар ишлашган. Ҳозирги кунда гуруҳнинг 5та таронаси ёзиб тугалланган. Мазкур қўшиқлар кетма кетликда тингловчиларга премьера лойиҳалари орқали тақдим этиб борилиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol