Зиёда навбатдаги қўшиғида оналарни тараннум қилди

Сана: 27.09.2019 1295

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг репертуаридан онажонларимиз эътироф этилган қўшиқ жой олди. "Онажоним" деб номланган мусиқий асар илк кунданоқ унинг мухлисларини қалбини алоҳида забт этмоқда. Маълумки, мунис волидаларимиз ҳақидаги композициялар халқимизни асло бефарқ қолдирмайди. Зиёданинг мазкур таронаси ҳам ана шундай ижод маҳсуллари сирасидан десак адашмаймиз.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, янги мусиқий асар Зиёданинг доимий ҳамкорлари Баҳодир Низомов ва Умид Обидов томонидан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol