“УММОН” БУТУН РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ КОНЦЕРТ БЕРМОҚЧИ

Сана: 26.04.2014 4636 қайноқ

Айни кунларда самарали ижод қилиб, мухлислари эътиборига янгидан-янги тароналарни тақдим этиб келаётган ёшларнинг севимли гуруҳи “Уммон” гастроль сафарларига чиқиш арафасида.

Куни кеча Бухоро вилоятида “Камолот” ЁИҲнинг 13 йиллигига бағишлаб ташкил этилган гала-концерт дастурида “Уммон” гуруҳи йигитлари иштирок этишди. Гуруҳ хонандаларининг маълум қилишича, эндиликда барча вилоятларда концерт дастурларини тақдим этиш учун май ойи давомида бутун республика бўйлаб гастроль сафарларини амалга оширишади.

Шунингдек, мухлисларига яқин кунларда яна бир янги таронани тақдим этиш ниятида. Баҳорий кайфият гуруҳ йигитларига яхшигина таъсир қилган кўринади. Улар бу гал севги-муҳаббатни тараннум этувчи сокин ва мазмунли қўшиқни ҳозирлашган.

Демак, тез кунларда биринчилар қаторида сайтимиз орқали мазкур қўшиқни тинглаш имкониятига эга бўласиз. 

Ҳозирча, эътиборингизга Бухоро сафарида бўлган гуруҳнинг суратларини экслюзив тарзда томоша қилишингиз мумкин.

Гуруҳ йигитлари ёш ва истеъдодли хонанда Умидахон билан бирга овқатланишмоқда.

УММОН: Топингчи бу қайси таом?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol