Анвар Ғаниев ижодида янгича йўналиш.

Сана: 24.12.2013 2447

Анвар Ғаниев ижодида янгича йўналиш.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев ижодида янгича йўналиш, яъни хонандамиз биргина чолғу асбоби – гитарада қўшиқ куйлашни иҳтиёр этди.

Айнан шу йўналишда ижро этилган “Тақдир” деб номланган қўшиқнинг матни Рислиғой Ҳотамова ижодидан. Мусиқасини эса Анвар Ғаниевнинг ўзлари яратганлар. Дарвоқе, ижодкоримиз муҳлислар истакларига биноан миллий қадриятларимиздан бири ҳисобланган Улоқ Кўпкари ишқибозларига аталган янги қўшиқ яратиш устида фаолият юритяптилар. Завқу шавққа ошно этадиган ушбу таронанинг матни ҳам Рислиғой Ҳотамова томонидан ижод қилинган. Яқинлашиб келаётган янги йилда ўзбек халқ ўйинини тараннум этувчи қўшиқлар жаранг сочишини эшитиб, бошимиз кўкка етди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol