МУНИСА ЯНГИ ҚЎШИҚ ИЛА “FM 101” МЕҲМОНИ БЎЛДИ

Сана: 18.04.2014 5840 қайноқ

Бугунги кун шоу-бизнес оламида доим ҳит ва шов-шувларга сабаб бўладиган тароналарни тақдим этувчи ҳақиқий истеъдод соҳибаси Муниса Ризаева 18 апрель соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида ўзининг янги қўшиқ премьераси билан меҳмон бўлди. 

Қайд этиб ўтиш лозим, хонанданинг “FM 101” тўлқинида жаранг сочган “Ёрим” номли янги таронаси экслюзив тарзда, биринчилардан бўлиб “Ўзбегим таронаси” радиоси ва сайтимизда тақдим этилди. Қўшиқнинг мусиқа, матн ва ғоя муаллифи Элдор Қаюмов. Аранжировка Жасур Бадалбоевга тегишли. 

Хонанда бошловчи Турсуной Алимова билан қизғин ва самимий суҳбат жараёнида бўлар экан кўплаб янгиликлардан бохабар этди.

Шунингдек, бошловчининг баъзи бир узун-қулоқ гаплар-у, саволарига ҳам жавоб қайтарди. Бир сўз билан айтганда, суҳбат СУПЕР тарзда кечди. 

“Ёрим” таронасининг премьерасидан сўнг тўғридан-тўғри эфирга қўнғироқ қилиб тушган тингловчилар Мунисани эшитиб турганлигидан бағоятда хурсанд эканлиги, таронага “Гап бўлиши мумкин эмас” лигини қайта-қайта такрорлашди. Яна кўплаб СМСлар, хонандага билдирилган тилакларни айтмайсизми! Хуллас, янги қўшиқ барчага бирдек манзур келди. 

Эфир пайтида Мунисанинг мухлисларидан бири жонли ижрода куйлаб беришини илтимос қилди. Хонанда илгари ҳеч ҳам ҳаяжонланмаганлигини, бироқ айни дамда ҳаяжон босаётганлигини таъкидлаб, “Ёмғирлар” таронасидан илтимосга биноан парча куйлаб берди.  

Мана шундай қизғин кечган суҳбат жараёнида, “Ёрим” таронасига тез кунларда клип суратга олиниши ҳам маълум бўлди. Мазкур видеоклип тайёр бўлгач, биринчилар қаторида сайтимизга тақдим этишга Мунисанинг шахсан ўзи ваъда берди. 

Яна бир қайноқ янгилик, яқин кунлар ичида номи сир тутилаётган янги сокин тарона ҳам премьера қилинади. Унинг номи ва қандай тарзда ижро этилганлиги билан эса премьерада батафсил билиб олишингиз мумкин. Албатта, биринчилардан бўлиб сайтимизда. Унда бизни кузатишни давом этинг… 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol