Олмалиқда “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди

Сана: 26.08.2019 2251

Олмалиқда “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23-24 август кунлари   “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” ўтказилди. Олмалиқ шаҳридаги  “Металлург” санъат саройига  кўплаб Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, халқимиз севиб ардоқлайдиган таниқли актёр ва актрисалар, киноижодкорлар, ва режиссёрлар ташриф буюришди. Қизил йўлакча ва фотосессия учун махсус жойларда таниқли актёр ва актрисалар билан халқимиз фотосуратларга тушишиб, улар билан давра суҳбатлари ўтказишди.  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Тадбир аввалида “Ўзбеккино” МА томонидан тайёрланган ролик намойиш этилди. Сўнгра киноижодкорлар билан давра суҳбати  бўлиб ўтди. Миллий кинофильмлар фестивалининг биринчи кунида  Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Ҳошим Арслонов, Муяссар Бердиқулова, Фарход Абдуллаев, Хосият Хусанова, Боир Холмирзаев, режиссёрлар Нозим Аббасов, Бурҳон Шарапов, актёр ва актрисалардан Умид Искандаров, Рихсивой Алиев, Асал Шодиева, Шахло Темирова, Ҳусан Рашидов, Бекзод Таджиев, Отабек Ҳақбердиев, Вазира Юнусова, Даврон Каримов, Гулхумор Абдуллаева, Ғайрат Боймирзаев ва бошқа таниқли киноижодкорларнинг иштирок этиши халқимизни жуда қувонтирди.    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol