"Олтин кабутар" мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сана: 05.12.2019 1307

 

4 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Олтин кабутар" мукофоти ғолибларини тақдирлашга бағишланган галаконцерт бўлиб ўтди. Танловда 2019 йилда самарали меҳнат қилган ижодкорлар кўплаб номинациялар бўйича тақдирланади. Танлов натижаларига кўра “Энг яхши миллий сериал” "Журналист", “Энг яхши видеоклип” Сардор Тоировнинг "Севмасам" клипи, "Энг яхши актриса" Мадина Ниғматуллаева, “Энг яхши эстрада хонандаси” Муниса Ризаева, “Энг яхши телебошловчи” "Тошкент" канали бошловчиси Шаҳриёр Хўжаев, "Энг яхши тележурналист” Миразиз Мизааҳмедов, “Энг яхши ток-шоу” "Халқаро пресс клуб" лойиҳаси, "Энг яхши саундтрек” "Журналист" сериали саунтреки ижрочиси Юсуфхон Нурматовнинг "Кўзларингни кўрмасам" қўшиғи, “Энг яхши кўрсатув” "Марказий студия" кўрсатуви бўлди.
Шунингдек, “Ўзбек санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун” , “Ўзбек телевидениеси ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Энг яхши мураббий” номинациясида ғолибларга танловнинг махсус мукофотлари топширилди. Бундан ташқари, “Энг яхши концерт дастури”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши бадиий фильм”, “Йил блогери”, “Йилнинг энг фаол ёши”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йил инвестори”, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси”, “Йилнинг энг яхши архитектори”, “Йилнинг энг яхши мақом ижрочиси”, “Йил рассоми”, “Йил шифокори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” каби рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам ўз эгаларини топди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol