ҲУЛКАР АБДУЛЛАЕВА ЯНГИ ҚЎШИҒИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ

Сана: 13.07.2019 165

ҲУЛКАР АБДУЛЛАЕВА ЯНГИ ҚЎШИҒИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ

Хушовоз хонанда Ҳулкар Абдуллаева шу кунларда кўплаб янги қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай қайноқ ижод намуналаридан бири тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди. "Ваъалари ёлғон" деб номланган тарона премьера қилинмасиданоқ мухлисларнинг эътиборини торта бошлаган эди. Намойишидан сўнг хонанданинг барча кузатувчиларини қувонтирган бўлса ажаб эмас. Ҳулкар Абдуллаева мазкур қўшиқни яратишда Шаҳбоз Носиржонов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорлик қилди. Маълумотларга қараганда, у янги концерт дастурига аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Дастурда ижро қилинадиган қўшиқдар ҳам деярли тайёр. Шундай экан, янгиликларни  кутинг ва кузатиб боринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol