Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концертига энди чипта топа олмайсиз

Сана: 31.10.2015 4017

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концертига энди чипта топа олмайсиз

Кўпгина танқидларга қарамай, ўз йўлида собитлик билан ижод қилишда давом этаётган хонанда Баҳриддин Зуҳриддинова 1-2 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Жўшқин қалбим садоси” номли илк яккахон концерт дастури тақдим қилинаётганидан хабарингиз бор. Кўплаб мухлисларнинг талаб ва истаклари билан ўтказилаётган концерт дастури ҳақиқий шоу даражада ўтиши кутилмоқда.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг концертига энди чипта топа олмайсиз

Сабаби, концертда Баҳриддин Зуҳриддиновнинг рақсбоп қўшиқларидан ташқари, жиддий, тарбиявий аҳамиятга эга тароналари ҳам ўрин олган. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  артист Ҳосила Раҳимова ва “Божалар” гуруҳининг солисти Жаҳонгир Позилжонов меҳмон бўлиши ҳам нур устига аъло нурдир. Қолаверса, “Comedy Uz” резидентдлари ҳам хизматга шай турибди. Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаевдир. Дастурга чипта сотиб олганлар ҳақиқий шоунинг гувоҳи бўлишади. Чипта олмаганлар эса кеч қолишди. Чунки кончерт чипталари 29-октябрь куни тўлиқ сотиб бўлинди. Хуллас энди чипта топа олмайсиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol