Улуғбек Раҳматуллаев хотираларини ёдга олади

Сана: 12.01.2015 2889 қайноқ

Ёшлик мавзуси кўтарилганда деярли барчамизнинг қалбимиз ёрқин хотираларга тўлади. Улуғбек Раҳматуллаев ҳам ана шу мавзуга қўл уриб, "Ёшлик қайтмайди" номли тарона ёзди.

Бу қўшиқ "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилди. Аслида илк бора хонанданинг яккахон концерт дастурида жаранг сочган бу таронанинг матн ва мусиқа муаллифи Алишер Таир бўлиб, аранжировкаси Аҳмад Ҳожиматов томонидан тайёрланган. 

Улуғбек Раҳматуллаев хотираларини ёдга олади

Қалбга яқин сатрлар ила куйланган қўшиқ мухлисларга манзур бўлиб, уларнинг мақтовли эътирофларига эриша олди. Айтиш керак, бу қўшиқ Улуғбек Раҳматуллаевнинг юрагига яқин бўлганлиги туфайли ҳам хонанда премьерани шахсан ўзи жонли равишда тақдим этди. 

Улуғбек Раҳматуллаев хотираларини ёдга олади

ФМ 101.00 тингловчилари ҳам радиодан хонанданинг овозини эшитиб, янада самимий кайфиятда радиога қўнғироқ қилишди ва Улуғбек Раҳматуллаев билан бевосита суҳбатлашишга муваффақ бўлдилар. 

Улуғбек Раҳматуллаев хотираларини ёдга олади

Айни вақтда премьера қилинган "Ёшлик қайтмайди" қўшиғини сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol