Дилноза Исмияминова янги таронасини тақдим қилди

Сана: 27.05.2019 1588

Дилноза Исмияминова янги таронасини тақдим қилди

Хушовоз хонанда Дилноза Исмияминова мухлислари эътиборига янги "Севаман" номли қўшиғини ҳавола қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган мусиқий асар илиқ фикрлар билан қарши олинди. Сокин ва дилларга хуш ёқувчи бу композиция муҳаббатга ошно қалблардан алоҳида зрин олса ажаб эмас. Хонанда ушбу мусиқий асарни Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан ҳамкорликда ёзган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дилноза Исмияминова шу кунларда янг бир нечта тароналар устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида эса кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозирча "Севаман" номли янги ижод маҳсулидан баҳра олинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol