"Шоду хуррамлик" бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтди

Сана: 02.04.2019 1705

"Шоду хуррамлик" бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтди

Алишер Навоий номли киносаройда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ҳиндистоннинг "Dev entertaiment ventures" компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган "Шоду хуррамлик" бадиий фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда икки мамлакат кино ижодкорлари, Ҳиндистон ва Бангладешнинг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ҳам иштирок этди. Сценарийни ўзбек тилига Шоира Ғиёсова мувофиқлаштирган. Ҳиндистонлик режиссёр Аникет Чаттопадҳай эса ғояни экранлаштирди. Бош ролларни Дев Адхикари Дипак Гуру, Караж Мукержи, Пужа Банержи, Коушани Мукержи каби актёр ва актрисалар ижро этган.
Комедия жанрида суратга олинган фильмда ўзбекистонлик актёрлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум ижодкор Обид Асомов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муқаддас Холиқова ва Дилноза Кубаевалар суратга тушган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Обид Асомов сўнгги бор рол ижро этган. Шу муносабат билан тақдимотга актёрнинг оила аъзолари ҳам ташриф буюрди, унинг ёрқин ижоди ва фаолияти ёдга олинди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol