"Буюк келажакка қатъий ишонч билан" шиори остидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Сана: 30.09.2017 2284

"Буюк келажакка қатъий ишонч билан" шиори остидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Маълумки, Маданият вазирлиги раҳбар ва масъуллари иштирокида тизимдаги ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда, навбатдаги учрашув мумтоз қўшиқ, замонавий ва миллий эстрада, опера йўналишида яккахон ҳамда жамоа шаклида ижод қилаётган ёш ижрочилар иштирокида бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этдилар. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига эстрада, опера хонандалари, театрлар актёрлари, мумтоз қўшиқ ижрочилари томонидан чет элда бўладиган танловларда иштирок этиш, санъаткорларнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, хонандаларнинг ўз ижод маҳсулларини телевидение орқали эфирга узатишнинг молиявий томонларини бирмунча муқобиллаштириш, шунингдек, мусиқали театр актёрларининг мусиқий чиқишларини нафақат театрнинг ўзида, балки телевидение орқали ҳам эфирга узатиш, юқори савияли ижод намуналаридаги асарларни оммага мунтазам етказиш, эстрада санъатини ривожлантириш ва ёш истеъдодли хонандаларни кашф этиш мақсадида ташкил қилинган, ҳозирда фаолиятини тўхтатган “Ботир Зокиров” номидаги кўрик-танловни яна қайтадан ташкил қилиш, театрлар, уларда қўйиладиган спектаклларни аҳоли ва талаба ёшлар ҳамда аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш, видеоклип, кино соҳасида янги чеҳраларни кашф этиш, республика бўйлаб гастроль сафарлари ташкил этиш, Корақалпоғистон Республикасида санъаткорларга имтиёзлар асосида лицензия беришни ташкил этиш, яратилаётган ижодий маҳсулларни сифатини янада ошириш ҳақида саволлар, муаммолар, таклифлар ўртага ташланди.

Ушбу савол ва таклифларга вазир тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга татбиқ этилишини таъкидлади. Барча ижод ахлига “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан одоб-аҳлоқ йўриқномаси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда барча таклиф ва муаммолар ўз ечимини топди, тегишли тизим ташкилотларига аниқ режалар ишлаб чиқиш белгиланди.

"Буюк келажакка қатъий ишонч билан" шиори остидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

"Буюк келажакка қатъий ишонч билан" шиори остидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol