"Элпарвар" фильмининг илк намойиши бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Сана: 12.03.2019 173

"Элпарвар" фильмининг илк намойиши бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Ўзбеклар "тарихий филм ишлашмайди, ишлай олишмайди, ҳаммаси писта пўчоқ", дея фикр юритадиган ва шу фикрга эргашадиганлар учун ўзбекнинг энг жонкуяр кино ижодкорларидан муносиб раддия, муносиб жавоб "Элпарвар" филмидир.
Ушбу картина устида ишлаган юзлаб ижодкорлар, фақат ва фақат зўр ижодий асар ишлаш учун ҳаракат қилишди. Биз, Сиз, умуман ўзбек кино томошабини бу жонкуярликка қандай жавоб бера оламиз?! Бу жуда оғриқли масала, жуда ҳам оғриқли. Чунки бугунги аксарият томошабин фильмни кўрмай туриб фикр айтишга ўрганган. Аслида эса кинодаги ҳолат тубдан ўзгармоқда. Киномиз ўзгармоқда. Буни эса "Элпарвар"ни кўриб англайсиз, ноўрин хулосалардан чекинасиз. "Элпарвар" фильмининг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премъераси 19 март куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади. Фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев. Продюсер Зафар Юлдашев. Тасвирчи Рустам Муродов.
"Элпарвар"ни 20 мартдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol