Юлдуз Турдиева тарбиявий аҳамияти кучли бўлган таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди

Сана: 29.09.2019 87 қайноқ

Юлдуз Турдиева тарбиявий аҳамияти кучли бўлган таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева "Уйғот болангни қизим" номли қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди. Мазкур тарона ўз мазмун моҳияти ва тарбиявий аҳамияти билан бошқа композициялардан буткул фарқ қилади. Шу жиҳатлари сабабли ҳам кўп сонли тингловчиларнинг олқишига сазовор бўлмоқда. Бобур Бобомурод сўзи, Дилшод Аҳмадшоҳ мусиқаси билан яратилган қўшиққа трек ва сюжетни ўз ичига олган видео асар яқин кунларда премьера қилиниши кўзда тутилган. Видеомаҳсулот ёш клипмейкер Жамшид Исахўжаев режиссёрлигида суратга олинган. Ўйлаймизки, клип ҳам тарона каби томошабинлар қалбини забт эта олади. Шундай кутамиз ва кузатамиз.

Юлдуз Турдиева тарбиявий аҳамияти кучли бўлган таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди

 

Юлдуз Турдиева тарбиявий аҳамияти кучли бўлган таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol