Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда

Сана: 16.01.2015 3258

Яқинда "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали Ягона ижросидаги янги "Юрак" номли қўшиқнинг премьерасини эътиборингизга ҳавола этгандик. Бу қўшиқ учун видеоклип суратга олинган бўлиб, бугун ана шу жараён ҳақида батафсил маълум қилмоқчимиз. 

Бу сафарги клип сюжет йўналишида бўлиб, ҳаётий ва таъсирчан сценарийга эгалиги маълум қилинди. "Маэстро" продюсерлик маркази томонидан тақдим этилган ғоя асосида олиб борилган суратга олиш ишлари бир неча кун давом этди.

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Маҳоратли клипмейкерлардан бири Тимур Примқулов томонидан тасвирга олинган клипда Ягонани бир неча образларда кўриш мумкин. Тури образлар яратишда эса стилист Лидия Андрэнинг меҳнати катта бўлди. 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Клипда бош ролларни Асал Шодиева ва Улуғбек Ҳолиқов талқин этишмоқда. Кутилмаган тасвирларга бой бўлган видеоклип яқин кунларда тайёр бўлиб, мухлислар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда. Хозирча эса суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз. 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда 

Ягона таъсирчан руҳдаги видеоклип тайёрламоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol