Лола ижодий фаолиятлари турини кенгайтирди

Сана: 22.01.2019 303 қайноқ

Лола ижодий фаолиятлари турини кенгайтирди

Латофатли Лола маълумки, санъатимизда ҳам хонанда ҳам актрисалик маҳорати билан ўз ўрнига эга. Ҳар икки соҳада ҳам ўз мулисларини топган. Сўнгги пайтларда у режиссёрлик иши билан ҳам кўпчиликни лол қолдириб келмоқда. Шу кунга қадар бир нечта клипларни суратга олиб, оммага тақдим этишга ҳам улгурди. "Қўлингда имкон", "Бир жамоа" ва ўзининг репертуаридаги "Қайтмайман" таронасига суратга олган видеоклипи шулар жумласидандир. Унинг режиссёрлик иши халқимизга маъқул келмоқда. Лола эндиликда бу соҳада ҳам ўз фаолиятини олиб боришини расман маълум қилди. Авваллари фақат ўзи ва ижтимоий лойиҳалар учун режиссёрлик қилган бўлса, эндиликда барча хоҳловчилар бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Ҳаттоки "GRANAT VISION" номли видео продакшин очишга ҳам улгурди. Бунда Лола фақатгина клип эмас, балки, видео билан боғлик бўлган барча суратга олиш ишлари билан шуғулланади. Қолаверса сценарий ва ғоялар ҳам тақдим қилади. Барча жараёнларда Лоланинг ўзи иштирок этади. Шундай экан, клип ва рекламангизда Лоланинг режиссёрлик қилишини истасангиз ҳеч иккиланмай мурожаат қилишингиз мумкин.

Лола ижодий фаолиятлари турини кенгайтирди

 

Лола ижодий фаолиятлари турини кенгайтирди

 

Лола ижодий фаолиятлари турини кенгайтирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol