“Божалар” гурухидан “Жанона”

Сана: 13.09.2014 1150 қайноқ

7 ёшдан то 70 ёшгача бўлган вафодор муҳлисларига эга, шўх қўшиқлари билан қалбларга кириб борувчи, эстрадамизнинг ёрқин ижодкори Жаҳонгир Позилжонов Ўзбегим таронаси радиосида ўзининг “Жанона” деб номланган янги қўшиғини тақдим этди.

Жўшқин оҳангларга бой бу тарона табиийки тингловчилар кўнглидан жой олиша ҳам улгурди. Матни Мирсаидга, аранжировкаси Рустам Тулашевга, ғояси эса Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзига тегишли бўлган бу қўшиқга клипмейкерлар Шерзод Умаров ҳамда Нусрат Хусанов томонидан ўзига ҳос клип ҳам яратилган. Сайтимиз орқали эътиборингизга ана шу хазиломуз видеоклипни ҳам ҳавола этамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol