Гулсанам Мамазоитовадан таъсирли тарона премьераси

Сана: 09.01.2019 78

Гулсанам Мамазоитовадан таъсирли тарона премьераси

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова мухлисларини йил бошидан янги қўшиғи  билан лол қолдирди. Унинг "Интизор онам"  таронаси юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган мусиқий асар жуда ҳам таъсирли. Ҳар бир сўзи, ноласи юрак тубига қадар кириб боради ва ларзага солади. Онасини соғинганлар учун бағишланган қўшиқ, ўйлаймизки, қисқа фурсатда халқимиз орасида оммалашади. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Ориф Толиб қаламига мансуб. Бастакор Алишер Неъматов. Мусиқий безакчи Фаррух Комилов. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol