Янги тарона мавзуси Моҳим ижодида янгилик бўлади... Тез кунда...

Сана: 15.11.2014 2989 қайноқ

Ёкимли овози билан оз фурсат ичида ўз муҳлисларига эга бўлган истеъдодли ёш ҳонанда Моҳим тиним билмай ижодий изланишда. Таълим олиш баробарида ижодини хам давом эттираётган ижодкор кетма-кет янги қўшиқ ва видеоклипларини мухлисларига тақдим этиб келмокда.

Унинг ўзига ҳос овози айрим таниқли санъаткорлар эътиборига тушгани ҳам сир эмас. Бу эса унинг ижодига кўпчилик бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Куни кеча Моҳим ўзининг янги кушиғини Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда тайёрлади. ''Рашк'' дея номланган янги қўшиқнинг сўзлари Зокир Содиқов ижодига мансуб бўлиб мусиқа ва аранжировка Жасур Бадалбоевга тегишли.

Янги тарона мавзуси Моҳим ижодида янгилик бўлади, десак ҳато бўлмайди. Насиб қилса тез кунда ''Рашк''қўшиғи ''Ўзбегим таронаси'' радиосида премьера этилади. Кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol