Виа Мароканд илк яккахон концертини тақдим этади

Сана: 12.12.2018 1788

Виа Мароканд илк яккахон концертини тақдим этади

3 йил мобайнида халқимиз меҳрини қозонган, ноодатий қўшиқ ва клиплари билан мухлислар ишончини қозонган Виа Мароканд 2019 йилда илк яккахон концертини ўтказишни режалаштиргани ҳақида маълум қилган эдик. Ниҳоят уларнинг режалаштирган концерти кунлари маълум бўлди. 29, 30 март кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида Виа Мароканд "Ҳамма ҳаракатда" номли биринчи яккахон концерт дастурини тақдим этади. Дастурда сизни кутилмаган совғалар, янги қўшиқлар, хит тароналар кутмоқда. Илк концерт, халқимиз олдидаги катта имтиҳонни аъло даражада ўтказишлари учун аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган гуруҳ ижодкорларига омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol