Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Сана: 04.08.2015 6624

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Инстаграм ижтимоий тармоғидан фойдаланувчи  машҳурлар тез-тез кундалик ҳаётининг ёрқин лаҳзалари муҳрланган фотосуратларни ўзларининг расмий саҳифаларига жойлаб боришади. Улар ичида ижодий жараёнлар, гастроллар, дўстлари билан ўтказган дамлари акс этган суратлар мавжуд. Санъаткорлар баъзида ҳаётларининг мазмуни ҳисобланган жажжи фарзандларини ҳам кўрсатишади ва бахтли онларини мухлислар билан бўлишишади. Улар бу билан санъат оилавий бахтга асло тўсиқ бўлмаслигини исботлашмоқда.

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

 Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Шаҳзода 2 фарзанднинг онаси

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзоданинг кичик фарзанди, Чикко тахаллуси билан аллақачон танилган Ҳалид инстаграм ижтимоий тармоғида энг машҳур болалардан ҳисобланади. Унга ҳавас билан қарашади. Шахзоданинг шахсий саҳифасида фарзандларини фотосуратлари талайгина. Айниқса жажжи Чикко барчани меҳрини қозонган. Унинг ҳаракатлари, қилиқлари, ўйинқароқликлари барчасини кузатган мухлислар болаларча хурсанд бўлиб, унга яхши тилаклар билдиришади. Шунингдек Шахзода катта ўғли Салиҳ билан фахрланишини суратларга билдирилган изоҳда кўп бора таъкидлаб ўтади.

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

 Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Райҳон 2 ўғилнинг онаси
Ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи Райҳоннинг жажжи эгизаклари кузатувчилар эътиборига тушган ва инстаграмнинг машҳур эгизакларига айланиб улгурган. Райҳон саҳнада, дўстлар даврасида бахтли ҳис қилади, бироқ фарзандлари даврасида янада қалби шодликка тўлади. Бу бахтлилик ҳиссини унинг кўзлари айтиб туради. Хонанда ижодидан бўш вақтларида табиат қўйнида сайр қилишни ёқтиради. Буни Райҳоннинг шахсий саҳифасида егизаклари билан ўтказган дамларини кузатиб билиб олишингиз мумкин.

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

 Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Нилуфар Усмонова 3 ўғилнинг онаси

Шўх ва шадодлиги, самарали меҳнати билан мухлислар қалбини забт этиб келаётган хонанда Нилуфар Усмонова ҳам ўз фарзандларига алоҳида аҳамият беради. Улар билан ўтказган онларини ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари билан бўлишади. Нилуфар Усмонова уч ўғли билан болаларча худди уларнинг ўртоқларидек бирга ўйнайди, бирга расм чизади, дарс тайёрлайди. Баъзида мактаб ва боғчасига кузатиб, тарбирларигача ташриф буюради. Ижодкор она бўлганлиги сабабли ҳаммасига улгуришга ҳаракат қилади ва буни уддасидан чиқиб келмоқда. Гапимизнинг исботи сифатида инстаграм ижтимоий тармоғида жойланган суратларни кўришингиз ҳамда кузатишингиз мумкин.

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Зиёда 1 ўғилнинг онаси

Аввалига кўз тегишини ирим қилиб ўғлини юзини кўрсатмаган Зиёда ҳам фарзанди билан ўтказган дамлари эндиликда очиқ ойдин инстаграм оламига жойламоқда. Оилавий бахтни бутунлигини фарзандларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар доим фарзандлари билан бирга вақт ўтказиш санъаткор ота-оналарнинг орзуси бўлади. Гастроль ва тадбирлар чоғида жигарбандини қанчалик соғинишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бу соғинчни сўз билан таърифлаш мушкул.

Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

 Инстаграмдаги жажжи машҳурлар

Жаҳонгир Позилжонов 4 фарзанднинг отаси
Шоу-бизнес оламидаги энг бахтли ота десак муболаға бўлмайди. Фарзандларини ер-у кўкка ишонмайдиган хонанда улар учун ҳар доим вақт топади. У бўш вақтлари фарзандлари билан ёш боладек бирга ўйнайди. Улар билан вақтини чоғ ўтказади. Унинг катта қизи Райҳон барчанинг қалбини забт этиб улгурган. Ўйнаган роллари ва тушган рақсларини кўриб, беихтиёр ижодкорнинг қизи-да деб юборади киши. Жаҳонгир Позилжонов бахтли ота номини олган ва буни амалда ҳам исботламоқда.

Юқоридаги рўйҳатни ҳали давом эттирамиз ва инстаграмнинг жажжи машҳурларига энг яхши тилакларни тилаб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг,янгиликлардан хабардор бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol