Ўзбек эстрадасида янги ижодкор – Шаҳзод Муродов илк қўшиқ ва клипи устида ишламоқда

Сана: 12.07.2014 1839

Бугунги кунда ўзбек шоу-бизнеси оламида ёш ижодкорлар сафи тобора кенгийиб бормоқда. Бу мусиқа ва санъат ихлосмандларини қувонтириши билан бирга, ижодкорлик рақобатини ҳам кучайтиради. 

Албатта эстрадада ўзини муносиб намоён этган хонандагина мухлислар эътирофига сазовор бўла олади. Доим тингловчилар, мухлислар учун танлов ҳуқуқи берилган. 

Ўзбек эстрадасида янги ижодкор – Шаҳзод Муродов илк қўшиқ ва клипи устида ишламоқда

Бугун сизга таништирмоқчи бўлган ёш ижодкор ҳам эстрадада ўз ўрнини эгаллаш учун илк қадамини ташлади. Шаҳзод Муродов санъат ва қўшиқ куйлашга ёшлигидан меҳри баланд бўлганлиги туфайли айни пайтда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси билим даргоҳида мақом йўналишида таҳсил олмоқда.

Ўзбек эстрадасида янги ижодкор – Шаҳзод Муродов илк қўшиқ ва клипи устида ишламоқда

Таълим йўналиши мақом бўлганлиги туфайли ижодкорнинг овоз имкониятлари етарли даражада юқори, бироқ ижодкор мақом йўналишида қўшиқ куйлаш орқали шоу-бизнесга кириб келмади. У замонавий эстрада йўналишида “Ўша ўшасан” номли қўшиқ куйлади.

Ўзбек эстрадасида янги ижодкор – Шаҳзод Муродов илк қўшиқ ва клипи устида ишламоқда

Нодир Азимов сўзи асосида ёзилган таронага Иқбол Муҳаммад мусиқа басталади. Аранжировкани Азиз Холмуродов тайёрлаган. Тарона муҳаббат туйғусини тараннум этади. Мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олинди. Санжар Маткаримов режиссёрлигида суратга олинган клип ғояси устида кўплаб ижодкорлар биргаликда меҳнат қилишди.

Ўзбек эстрадасида янги ижодкор – Шаҳзод Муродов илк қўшиқ ва клипи устида ишламоқда

Клипда ўрта асрлар муҳити етакчилик қилиб, ғарб маданиятидаги деталлардан фойдаланилган. 3 кун давомида суратга олинган видео тез кунларда тайёр бўлиб, тарона билан бир вақтда премьера қилинади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol