Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган видеопремьера

Сана: 07.10.2017 200 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган видеопремьера

Сўнгги кунларда мухлисларини кетма кет тайёрланган туҳфалар билан хушнуд этаётган халқимизнинг эрка хонандаси Нилуфар Усмонова ижодидаги узоқ кутилган видеоклипини намойиш қилди. Клип ҳозирда барчанинг севимли таронасига айланган “Дадасини қизи” номли қўшиқ учун ишланган. Видеоасар хонанданинг интиқиб кутилган қизалоғи Садияга бағишланган. Клипда қўшиқнинг яратилиш тарихи эмас, балки, бутунлай ўзгача воқеа акс этган. Ундаги воқеа Нилуфар Усмонованинг туғилган қизалоғи билан боғлиқ. Хонанданинг янги ижод маҳсулида жуда ҳам соф ва беғубор туйғуларни ҳис қиласиз. Самимий ва меҳр-муҳаббатга бой мазкур видео асар барчага бирдек манзур келишига ишонамиз.

Клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, клип Сарвар Исаев режиссёрлигида тасвирга туширилган. Тасвирча Рустам Муродов. Сюжет жанридаги клипда хонанда билан бирга унинг уч ўғли ва қизалоғи иштирок этган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol