Детектив триллер жанридаги "Мақсад" фильмининг намойиши ўтказилди

Сана: 14.09.2018 1128

Детектив триллер жанридаги "Мақсад" фильмининг намойиши ўтказилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси кўмагида суратга олинган детектив-триллер жанридаги "Мақсад" бадиий фильми кенг жамоатчилик учун премьера қилинди. Картина премьераси 14 сентябрь куни Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. Фильм тақдимоти ўзгача тарзда ўтди. Махсус қизил йўлакча ташкил этилди. Шу қизил йўлакчада барча меҳмонлар ва фильм ижодкорлари қарши олинди. Тақдимотга фильм ижодкорларидан ташқари кўплаб таниқли актёр ва актрисалар ҳам ташриф буюриб, фильмнинг жонкуяр ижодкорини қутлашди.

Детектив триллер жанридаги "Мақсад" фильмининг намойиши ўтказилди

Ушбу фильмда коррупсия иллати сабаб, ўз вақтида фош этилмаган, аксинча уни яшириш ортидан бахтли бир оиланинг тақдирига нуқта қўйилишига сабаб бўлган қонли жиноят ва уни фош этишда ички ишлар тизимида ҳалол меҳнат қилиб, адолат қарор топишига ҳиссасини қўшиб келаётган виждонли ходимларнинг маҳорати намоён этилган. Ундаги воқеалар бугунги ҳаётимизда рўй беради. Аммо унинг томири бевосида 90 йилларга бориб тақалади. Шу сабаб сюжетлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган 3 та алоҳида йўналиш бўйлаб ривожланиб боради. Замонавий ўзбек киносига хос бўлмаган ушбу услубдан детектив-триллер жанридаги "Мақсад" фильмида моҳирона фойдаланилган десак муболаға бўлмайди. Фильм режиссёри Рустам Мелиев, унда бош ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев ва Жамшид Асадовлар ижро қилишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol