Сардор Раҳимхондан узоқ кутилган премьера...

Сана: 20.10.2014 3447 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ҳалқ суйган хонанда Сардор Раҳимхон ваъда қилинганидек ўзининг навбатдаги янги хит қўшиғини "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали муҳлислари эътиборига ҳавола этди. Ижодкорнинг репертуаридан яна бир янги қўшиқ ўрин олди.

Сурҳонча йўналишда куйланган "Жамилахоним ёмонлар" таронаси албатта тингловчилар ва хонанданинг муҳлисларига ҳуш ёқиб фақат ижобий фикрларни билдиришди. Шўх, рақбоб бўлган мазкур тарона ҳар бир тингловчини рақсга чорлаб кайфиятини кўтариши аниқ.

Қўшиқнинг сўзлари ижодкорнинг доимий ҳамроҳлари Аҳад Қаюм қаламига мансуб бўлиб, мусиқа ва аранжировкаси эса Учқун Шариповдир.

Ҳабарингиз бор  "Жамилахоним ёмонлар" қўшиғи учун клип ҳам тасвирга олидирди ва клип ғоясини маҳоратли клипмейкер Рустам Муродовга ишонди.

Ажаб эмас хонанданинг янги "Жамилахоним ёмонлар" таронасини ҳам ҳудди бошқа тароналари каби навбатдаги омад кутаётган бўлса... Буни албатта вақт кўрсатади. Мазкур таронага ва унга ишланган видеоклипга оқилона фикрни фақат сиз берасиз. Марҳамат томоша қилинг.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol