Паризода Хоразм рақсига видеоклип суратга олди

Сана: 17.07.2018 4107

Паризода Хоразм рақсига видеоклип суратга олди

Раққоса, актриса Паризода аввалроқ “Интизор” номли куйга ишланган видеоклипини тақдим қилган эди. Халқимиз томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинган ушбу видео асардан сўнг, у навбатдаги клипга қўл урди.

Паризода Хоразм рақсига видеоклип суратга олди

Бу сафар Паризода Хоразм рақсини танлади ва унга видеоклип суратга олдирди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга туширилган клипда Умид Искандаров, Паризода рақс ансамблининг қизлари иштирок этган. Тасвирчи Жаҳонгир Ибрагимов.

Паризода Хоразм рақсига видеоклип суратга олди

“Хоразм рақси бу тарихий рақслардан бири. Хивада, Хоразмда бу рақсни кўпгина раққосаларимиз ижро қилиб келган. Бу гал биринчи марта Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова муаллифликлари соясида бу клипни тасвирга олдик. Уларга катта раҳмат айтиб қоламан” дейди раққоса Паризода сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol