27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

Сана: 28.06.2018 1882 қайноқ

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан пойтахтимизда жойлашган муҳташам меҳмонхоналардан бирида Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан бир қатор фидойи журналистлар учун байрам кечаси ташкил қилинди. Тадбирда телерадиоканаллар, газета ва журналлар, интернет сайтларида фаолият юритаётган бир қатор журналистлар иштирок этишди. Тадбирни бошловчи Даврон Кабулов олиб борди. Кечани “Сабо” рақс ансамблининг лобар қизлари бетакрор рақслари билан очиб беришди. Байрам кечасига Тошкент шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, барча журналистларни муборакбод этди. 

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

Тадбир давомида бир нечта журналистларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Кечанинг дастлабки икки номинацияси Муслимбек Йўлдошев томонидан эълон қилинди. Улардан биринчиси “Муаллифнинг холислиги” номинацияси бўлиб, “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомова, иккинчиси  “Энг яхши тележурналист” номинацияси бўйича “Ўзбекистон 24” телеканалидан Дилшод Назиров тақдирланди. Кейинги икки номинация эса Тошкент шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан эълон қилинди. “Журналистиканинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси ғолиби Галина Мелникова, “ Йилнинг энг яхши журналисти” эса  Шерзод Қудратхажаев деб топилди.

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

Кейинги икки номинацияни эса Муножот Йўлчиева эълон қилди. "Энг яхши босма оммавий ахборот воситалари журналисти" номинацияси бўйича Сафар Остоновга ва  “Энг яхши радиожурналист” Орият доно радиоси бошловчиси Баҳодир Мардиевга ғолиблик насиб қилди. Сўнгги икки номинация Насиба Қамбарова томонидан эълон қилинди. “Энг яхши интернет журналисти”бўйича Қамариддин Шайхов, “Энг яхши блоггер” номинацияси бўйича эса Умид Ғофуров ғолиб бўлди. Тадбир давомида ёш ижодкор Зоҳида жонли ижродаги турли тилларда куйланган қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд қилди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol