Улуғбек Раҳматуллаевдан узоқ кутилган ва энг таъсирчан видеоклип премьераси

Сана: 01.04.2014 2484 қайноқ

1-апрель куни сайтимиз орқали Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги “Нега маъюссан?” таронасига ишланган видеоклипнинг премьераси ўтказилиши ҳақида маълум қилгандик. 

Ваъдага вафо қилган ҳолатда ана шу узоқ кутилган, ўта таъсирчан сюжетга эга видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу шунчаки клип эмас, нигоҳлар, ҳис-туйғулар, эҳтирослар тўқнашган видеоклипдир. Клип ҳеч кимни бефарқ қолдирмасилиги аниқ, айниқса сюжетнинг ечими барча учун кутилмаган натижани тақдим этса эмас.

Янги ҳаётга қадам қўйган ҳар бир йигит-қиз келгуси ҳаёти эртаклардаги каби гўзал ва бахтли кечишини ният қилади. Бироқ таронада “Нега маъюссан?” каби сўров гапларини тинглайсиз ва бу сўзлар инсонни ўйлашга мажбур этади. Клип сюжети эса ана шу саволга жавобни акс эттиради дейиш мумкин. 

Видеоклипда иштирок этган комик актёр Шерзод Бинни умуман ўзгача кўринишда томоша қиласиз, яъни бу роль унинг ижодидаги илк жиддий ижро ҳисобланади. 

Айтиш керак, бу видеоклипдан кичик лавҳалар томоша қилишга муваффақ бўлган бир неча эстрадамиз вакиллари ҳам бу видео ҳақиқаттан ҳам ўзгача руҳда тайёрланганини эътироф этишган. Тимур Примқулов 3 ой мобайнида мазкур клипни мукаммал даражага етиши учун тинимсиз меҳнат қилди. Компьютер графикаси эса видеонинг таъсирчанлигини янада оширишга хизмат қилган. Ана шу меҳнат самарасини мана тайёр ҳолатда сайтимиз орқали мухлисларга тақдим этаётган Улуғбек Раҳматуллаев бу қўшиқ ва видеоклип ўзи учун ҳам жуда қадрли эканлигини билдириб ўтди. 

Видеоклипни эса биринчилардан сайтимиз орқали томоша қилинг ва баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol