Улуғбек Раҳматуллаевдан рамазон туҳфаси

Сана: 29.05.2018 1581 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевдан рамазон туҳфаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев бугун халқимизга аталган рамазон туҳфасини тақдим қилди. Қўшиқ “Аллоҳга ҳамду сано айтинг”  деб номланади. Хонанда мазкур таронаси орқали барчани Рамазон ойи билан қутлашни ният қилган. Мусиқий асар Баҳодир Низомов шеъри ва Умид Обидов мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан ёзилган. Бундан ташқари, тарона устида бир қатор маҳоратли ижодкорлар ҳам меҳнат қилишган. Хуршид Азизов, Валихон Зайнобиддинов, Нодир Тошхўжаев, Икром Юсупов шулар жумласидандир.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol