ЎЗБЕК БАДИИЙ ФИЛЬМЛАРИ КАЛЬКУТТАДА ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Сана: 30.04.2019 41

ЎЗБЕК БАДИИЙ ФИЛЬМЛАРИ КАЛЬКУТТАДА ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 26 апрелидан 2 майига қадар Ҳиндистоннинг “Cine Central” кинематография жамияти ташаббуси билан Калькутта шаҳрида “Янги киноларнинг халқаро форуми” XXXII Халқаро кинофестивали ўтказилмоқда. Фестивалга Ўзбекистон билан бир қаторда жаҳоннинг 24 давлатидан 38тадан ортиқ бадиий фильмлар қабул қилинган.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан режиссёр Сарвар Каримовнинг “Сарвқомат дилбарим” ва режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” бадиий фильмлари фестивалга тақдим этилди. Ушбу бадиий фильмларнинг намойиши Калькутта шаҳридаги кинотеатрларда белгиланган муддатда намойиш этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol