Июнь ойи премьераларга бой бўлиши кутилмоқда

Сана: 16.06.2014 2967

Яхши маълумки, ҳар куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзбек эстрадаси юлдузларининг янги ижод намуналари премьера сифатида тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Бу анъананинг давоми сифатида янги тарона сайтимизга ҳам жойлаштириб борилади. 

Шу ҳафтада ҳам бир неча премьераларни қарши олишингиз мумкин. Улардан бири Жасур Ғоипов бўлиб, яқин кунлар ичида янги қўшиқ тақдим этилади. Бундан ташқари, Жасур Ғоиповнинг “Минг афсус” номли таронасига ишланган видеоклип ҳам тез кунларда мухлисларга тақдим этилиши маълум қилинди. Ўзгача йўналишдаги видео бу сафар ҳам Жасур Ғоипов мухлисларини хушнуд этса ажабмас. 

“Ўзбегим Таронаси” радиосининг бир неча лойиҳаларида фаол иштирок этган Шерзод Якубов ҳам бир неча кундан сўнг янги ижод намунасини премьера сифатида тақдим этишга тайёр. “Сени деб” номини олган шўх оҳангдаги тарона хонанда ижодидаги бошқа тароналардан фарқ қилади. Шерзод Якубовнинг ўзи ҳам бу қўшиқни чин дилидан, ўзгача меҳр билан тайёрлаганини маълум қилди. Демак, “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимизда премьераларни ўтказиб юборманг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol