PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Санкт-Петербургда

Сана: 12.04.2018 1572

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Санкт-Петербургда

Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 19.00 да Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Санкт-Петербургнинг “Балтийский дом” театрида бўлиб ўтаётган “Встречи в Россия”фестивали доирасида ўзининг “Ревизор” спектаклини намойиш этди.

Ўзбекистон Россия Федерациясининг ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиладиган мазкур нуфузли театр фестивалининг доимий ва кутилган иштирокчиларидан бирига аллақачон айланиб улгурган.
Йигирманчи бор ўтаётган мазкур фестивалда намойиш этилган “Ревизор” спектакли ўзбек театрининг 18-чи спектаклидир.

Спектакль маҳобатли равишда саҳналаштирилган бўлиб, унда қирққа яқин актёрлар иштирок этди.
Фестивал директори ва бадиий раҳбари Марина Беляева, театр жамоасининг ажойиб спектакль ва эришилган муваффақият билан қутлади. Спектакль режиссёри Бахтиёр Ҳамидовга фестивал дипломи ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Ўзбекистон театр санъати ўзининг юксак профессионаллик даражаси билан яна бир имтиҳондан ўтди.

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Санкт-Петербургда

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Санкт-Петербургда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol