Деярли 2 сутка ухламаган Моҳим меҳнати самараси қандай бўларкин?

Сана: 24.02.2014 1945

Ёш бўлсада ижодга меҳри баланд Моҳим халқ назарига тушиш учун ҳеч қандай қийинчиликлардан қўрқмайдиган кўринади. 

Унинг бу шашти бизнинг ҳам эътиборимизни тортди. Яқинда “Биринчи ёр” таронасини тақдим этиб, тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинганди. Моҳимнинг овози кўпчиликка маъқул бўлганини «Ўзбегим Таронаси” радиосида сўрашаётганлиги далолат беради. Яна бир янги қўшиқ тайёр. Нафақат қўшиқ, балки унга видеоклип ҳам суратга олинди. “Ёр бўлай” дея ном олган тарона дардли қўшиқлар сирасига киради, яъни қўшиқ сокин ва маъюс руҳда яратилган. Тарона матни инсон қалбига таъсир эта олади. Унга ишланган клип эса бу таъсирчанликни янада оширса ажаб эмас.

 

Дилмурод Агзамов режиссёрлик қилган клип мураккаб вазиятларда суратга олинди.

Бунга асосий сабаб ҳавонинг совуқлиги бўлган бўлса, яна бир асосий сабаблардан бири ижодкорларнинг деярли 2 сутка ухлашмагани бўлди. Нега дерсиз?! Сабаби продюссер ҳам ҳазил, ҳам жиддийлик билан “Иш тугамагунича ҳеч кимга уйқу ва овқат йўқ!” дея эълон қилган экан. Кичкинагина тамадди учун бироз вақт танаффус қилинган бўлса ҳам, баъзи ижодкорлар бироз оч қолишга мажбур бўлган эканлар. Моҳим эса бу талабларга эътироз билдирмаган. Демакки у меҳнат қилишдан қўрқмайди. Айни вақтда монтаж ишларини олиб бораётган ижодкорлар суратга олиш ишлари жараёнидаги бу ҳолатларни табассум билан сўзлаб беришди ва ҳатто продюссердан миннатдор эканликларини ҳам билдиришди. Сабаби барча ишга киришиб кетиб, натижада янги ғоялар ҳам йўл-йўлакай пайдо бўлган экан. Буларни эса клип тайёр бўлгач кўришимиз мумкин. Ҳозирча эса суратга олиш жараёнидан бир неча фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol