Мафтункор Шаҳзодадан навбатдаги хит тарона

Сана: 08.03.2018 3321 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан навбатдаги хит тарона

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода навбатдаги, хит бўлиши кутилаётган қўшиғи билан мухлисларини хушнуд қилди. “Алдаган сен” номли мазкур мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ ва ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Тарона Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган. Шаҳзода ва унинг ижодий жамоаси композиция учун видеоклип суратга олдиришга ҳам улгуришди. Видео асар ғояси хонанда Шаҳзодага тегишли бўлиб,  Жамшид Ҳожиниёзов муаллифлигидаги сценарий асосида тасвирга туширилди. Клип режиссёрлари ҳам Беном гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил. Тасвирчи Бегзод Пўлатов. Унда бош ролларни Юлдуз Ражабова ва Адиз Ражабов ижро қилишган. Яқин кунларда омма эътиборига намойиш этилиши режалаштирилган бу клип халқимизни яна бир карра ҳайратлантириши табиий. Ҳозирча қўшиқни тингланг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol