Жаҳонгир Қосимовдан янги фильм - “НАЗИРА”

Сана: 01.12.2017 2645

Жаҳонгир Қосимовдан янги фильм - “НАЗИРА”

Маҳоратли режиссёр Жаҳонгир Қосимов яқин кунларда кино ихлосмандларини янги фильм билан хушнуд қилади. У бир ўзбек аёлининг ҳаёт йўли мисолида ҳаётнинг шавқатсиз синовлари ва жамиятдаги айрим муаммоларни очиб бериш ниятида. Ўн фарзандни тарбиялаган ва фарзандларининг бахт у камоли учун шахсий бизнесини йўлга қўйган Назиранинг фаолияти ҳақида ушбу фильмда ҳикоя қилинади. Баъзан у қоқилади, йиллаб йиққан, болаларининг насибаси саналган мол-мулки талон-тарож бўлади, бизнесини қайтадан бошлайди, саломатлигидан айрилади, аммо ортга чекинмайди. Исми Назира бўлса ҳам, беназир аёл ўлароқ ғалаба қозонади. Режиссёрнинг фильм орқали сизга айтмоқчи бўлган гаплари бисёр. Картинада Пўлат Саидқосимов, Шодия Тўхтаева, Муяссар Бердиқулова, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов каби элимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар суратга тушишган. Фильм 23 декабрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol