ЎЗБЕКИСТОН КИНОАРБОБЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ МАТЁҚУБ МАТЧОНОВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ “КИНО САНЪАТИ” АКАДЕМИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

Сана: 25.06.2019 1489

ЎЗБЕКИСТОН КИНОАРБОБЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ МАТЁҚУБ МАТЧОНОВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ “КИНО САНЪАТИ” АКАДЕМИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти ва менталитети бир-бирига ўхшаш. Халқимиз кўплаб Корея сериаллари орқали уларнинг урф-одатидан, турмуш тарзини яхши билишади. 24 июнь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигига Жанубий Корея давлатидан “Кино санъати” академияси Бош директори Бриен Ким раҳбарлигида бир гуруҳ кореялик кино соҳаси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов самимий қабул қилиб, халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Ушбу учрашувда томонлар айни пайтдаги кино соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун келишиб олишди. Эндиликда кореялик киноижодкорлар билан суратга олинажак фильмлар ҳам давомли бўлади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol