Ўзбек эстрадаси юлдузлари учун ажойиб янгилик!

Сана: 12.03.2014 4635 қайноқ

Барча ўзбек шоу-бизнеси ижодкорлари диққатига муҳим янгиликни эълон қиламиз. Видеоклипларингиз хорижий каналларда ҳам намойиш этилишини хоҳлайсизми? Унда бу таклиф айнан сиз учун!

Эндиликда ҳонандаларимиз клиплари халқаро телеканалларда намойиш этилиши, хориждаги юртдошларимиз ҳам ҳамюртларимиз ижод намуналаридан баҳраманд бўлишлари мумкин. www.popcorn.uz портали халқаро TМB телеканали (мазкур канал кўплаб чет эл давлатларида машҳур ҳисобланади) ҳамда Россиянинг “Твой мир - Восток” (“TMB.RU”) каналининг расмий ҳамкори ҳисобланади.

TMB бренди остида эфирга узатилувчи канал дастурлари рус тилида олиб борилса-да, унда Шарқ мамлакатларининг тароналари жаранг сочади. Каналнинг асосий мақсади ҳам шарқ мусиқаси довруғини янада оширишдир. Мазкур каналда ўз клипларини жойлаштиришни истаган ҳонандаларимиз www.popcorn.uz портали маъмурияти билан боғланишлари мумкин. Шу сабаб ҳам бу каналда намойиш этиладиган видеоклиплар халқаро талабларга жавоб бериши, замонавий руҳда тайёрланган бўлиши керак. www.popcorn.uz портали бадиий кенгаши тақдим этилган видеоклипларни томоша қилган ҳолда уларни юқорида келтирганимиздек, халқаро TМB телеканали ва Россиянинг “Твой мир - Восток” каналларида намойиш этиш учун тавсия этади. Шундай экан, азиз ҳонандалар бундай имкониятни асло қўлдан бой берманг! Зеро, сизнинг истеъдодингиз халқаро эътирофларга лойиқдир!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol