PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Рухшона учун 5-май ижодида унутилмас санага айланди

Сана: 05.05.2014 1518

Рухшона учун бугунги сана ижодида унутилмас кунга айланди. Сабаби шу куни хонанданинг 3-альбоми тақдим этилди.

“Жони жони” номини олган альбомдан 45 та тарона жой олган. Мазкур мусиқий тўпламни қўлга киритсангиз, Рухшона ижросидаги янгидан-янги қўшиқлардан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўласиз.

 

Рухшонани санъат соҳасида яна бир поғонага кўтарилганлиги билан қутлаймиз ва хонанда ижодидаги янгиликларни ҳам маълум қиламиз.

 

Яқинда “Жони жони” қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этган Рухшона “Аён” номли яна бир янги таронани ҳам тақдим этиш арафасида. Маълумотларга кўра, Рухшона айни пайтда ижоддан бир дақиқага бўлса ҳам узоқлашмоқчимас. Кетма-кет янги тароналар ёзишга ҳозирлик кўрмоқда. Омад ва ижодий баркамоллик ҳамроҳ бўлсин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol