Ойбек ва Нигора янги қўшиқ устида иш бошлади

Сана: 11.09.2019 1296

Санъатимизнинг яна бир юлдузли жуфтлиги Ойбек ва Нигора ҳам янги мавсумни  янги қўшиқлар яратиш билан бошлашган. Ана шундай қайноқ тароналардан бири яқин кунларда премьера қилиниш арафасида. Композиция "Майдалаб" деб номланади. ЎЗгача йўналишда яратилаётган мусиқий асар Ойбек ва Нигоранинг мухлисларини бефарқ қолдирмайди.  Қўшиқдан бир парча куйлаб, ижтимоий тармоқлар орқали кузатувчиларига тақдим этган Ойбек, мухлисларнинг қизиқиши бу қўшиқ учун юқори даражада бўлади деб ўйламаган бўлса керак. Бироқ, аллақачон тингловчилар мазкур таронани кутишни бошлашган. Бу эса  қўшиқ премьерасини тезлаштириб юборишларига сабаб бўлса ажаб эмас. Кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol